Бугун, 25 октябр куни Ла Лига 10-тури доирасида «Барселона» ва «Реал» ўзаро баҳс олиб боради. «Spotify Камп Ноу» стадионида бўлиб ўтадиган беллашув Тошкент вақти билан 26-октябрга ўтар кечаси соат 01:00 да «Zo'r TV» телеканалида намойиш этилади.
Маълумот учун, «Барселона» 9 турдан сўнг 27 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. «Реал» эса 21 очко билан учинчи ўринда бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган турда «Барселона» «Бетис»ни 5:2, «Реал» эса «Севиля»ни 4:1 ҳисобида мағлуб этган.
Ушбу манзил орқали беллашувдаги воқеаларни матнли тарзда трансляция қилиб борамиз…
