Live
9
Ўзбек

Ла Лига. «Вилярреал» 90+6-дақиқадаги гол эвазига «Валенсия»дан устун келди

Футбол
24 октябр, 14:50
    1
Икки жамоадан бир нафардан футболчи майдондан четлатилди.
Ла Лига. «Вилярреал» 90+6-дақиқадаги гол эвазига «Валенсия»дан устун келди
Фото: Getty Images
24.10.2026 FT Испания Ла Лигаси Валенсия Валенсия 1 : 2 Вильярреал Вильярреал

Испания чемпионатининг 10-туридан ўрин олган «Валенсия» ва «Вилярреал» ўртасидаги учрашув якунланди. «Месталя» стадионида бўлиб ўтган баҳсда меҳмонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Дастлаб 38-дақиқасида «кўршапалаклар» ҳимоячиси Пепелу пеналтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди. 69-дақиқада «Вилярреал» футболчиси Алекс Фримен мувозанатни тиклади. 79-дақиқада меҳмонлар яримҳимоячиси Гуйе қизил карточка олиб, майдонни тарк этди. 90-дақиқада эса мезбонлар сафида Эллиотт ҳам четлатилди. Ҳар икки жамоа бир киши кам бўлиб қолган баҳснинг 90+6-дақиқасида Жорж Микаутадзе ғалаба голини киритди — 2:1.

Ушбу ғалабадан кейин «Вилярреал» 12 очко билан турнир жадвалининг 8-поғонасидан жой олди. «Валенсия» эса 6 очко билан 19-ўринда бормоқда.

Ла Лига. 10-тур
Валенсия — Вилярреал 1:2
Голлар:
Пепелу 38 пеналти – Фримен 69, Микаутадзе 90+6.
Валенсия –
Столе Димитриевски, Пабло Маффео (Дуро, 77), Сесар Таррега, Юсти де Хас, Гайя, Луис Риоха, Давид Оторби (Раба, 14, Эллиот 70), Гидо Родригес, Пепелу, Хави Герра (Мартинес, 70), Арно Данжума.
Вилярреал –
Петер Гулачи, Ренату Вейга, Сантяго Моуринио, Хуан Фойт (Молейро, 65), Алекс Фримен, Тейжон Бюкенен, Карлос Масия, Пеп Гуйе, Иляс Ахомаш (Кардона, 65), Айосе Перес (Микаутадзе, 66), Жерард Морено (Комесаня, 82).
Четлатиш: Эллиот 90 – Гуйе 79.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Валенсия Валенсия
  • Вильярреал Вильярреал
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

1 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар