Live
11
Ўзбек

Ираола: «Вилярреал биринчи бўлимнинг 30-35 дақиқасида биздан яхшироқ кўринди»

Футбол
21 октябр, 05:51
Мерсисайдликлар устози жамоасининг ғалабаси ҳақида фикр билдирди.
Ираола: «Вилярреал биринчи бўлимнинг 30-35 дақиқасида биздан яхшироқ кўринди»
Фото: Getty Images
20.10.2026 FT Чемпионлар лигаси Ливерпул Ливерпул 4 : 3 Вильярреал Вильярреал

«Ливерпул» бош мураббийи Андони Ираола Чемпионлар лигаси 3-турида «Вилярреал» устидан қозонилган ғалаба (4:3) ҳақида фикр билдирди.

«Бу ўйинни зерикарли деб бўлмайди. Рақиб биздан анча яхшироқ кўринди, айниқса дастлабки 30–35 дақиқада, ҳисоб 2:0 бўлгунига қадар. Иккинчи бўлимда эса биз анча яхши ўйнадик. Назаримда, худди шу 30–35 дақиқа давомида, яъни тўртинчи голимизга қадар устунлик қилдик.

Эҳтимол, ўйинни ҳаддан ташқари хотиржам бошлагандирмиз. 4:2 ҳисобида олдинда бораётганимизда ҳам вазият таранглигича қолди. Гўёки ҳаммаси ҳал бўлгандек эди, аммо рақиб сўнгги дақиқаларга қадар босим ўтказишда давом этди. Ахир, бу жуда кучли жамоа.

Ҳақиқатан ҳам юқори савияли рақибга қарши ўйнаганимизни ҳисобга олсак, қўлга киритилган уч очкони жуда қадрлайман. Бу жамоани яхши биламан ва унинг қанчалик кучли эканини тушунаман. Шунинг учун ҳам бу ғалаба мен учун жуда муҳим ва қадрли», — дея Ираоланинг сўзларидан келтиради «Ливерпул» расмий сайти.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ливерпул Ливерпул
  • Вильярреал Вильярреал
  • Чемпионлар лигаси Чемпионлар лигаси
Бугунги янгиликлар