Live
11
Ўзбек

Яя Туре: «90 дақиқа давомида диққатни сақлай олмаяпмиз»

Футбол
21 октябр, 06:07
«Слован» устози жамоасининг йирик ҳисобдаги мағлубияти ҳақида фикр билдирди.
Яя Туре: «90 дақиқа давомида диққатни сақлай олмаяпмиз»
Фото: Getty Images
20.10.2026 FT Чемпионлар лигаси Рома Рома 4 : 0 Slovan Bratislava Slovan Bratislava

Словакиянинг «Слован» клуби бош мураббийи Яя Туре Чемпионлар лигаси 3-турида «Рома»га қарши учрашувда қайд этилган йирик мағлубият (0:4) ҳақида фикр билдирди.

Мазкур баҳсда римликлар сафида Марио Эрмосо, Науэл Молина, Николо Пизилли ҳамда пеналтидан Дониэлл Мален гол урди.

«Рома» жуда тартибли ҳимояланади ва хатоларни минимал даражада содир этади. Футболчиларим ўйиндан завқ олишлари керак. Футбол — бу ўйиндан ҳузурланиш ва жамоавий бирлик демакдир.

Албатта, ижобий жиҳатлар ҳам бор. Бироқ 90 дақиқа давомида диққатни бирдек сақлаб қола олмаяпмиз ва бу мени хафа қилади. Бу борада ишладик, аммо олдимизда ҳали бажарилиши керак бўлган ишлар жуда кўп.

Биз бир-биримиз учун курашишимиз ва ўзаро ёрдам беришимиз шарт», — дея Туренинг сўзларини УЕФА расмий сайти келтирмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Рома Рома
  • Slovan Bratislava Slovan Bratislava
  • Чемпионлар лигаси Чемпионлар лигаси
Бугунги янгиликлар