Зоминда бўлиб ўтган «Сўғдиёна» ва «Андижон» ўртасидаги ўйин кутилганидек қизиқарли ва шиддатли кечди. Ўртага яримфинал чиптаси тикилган баҳс бўлгани учун ҳам жамоалар ўйинни юқори даражада ўтказдилар.
«Андижон» эса ўз имкониятларидан самарали фойдалана олди ва якунда муҳим ғалабани қўлга киритиб ярим финалга йўл олди.
Учрашувни фаол ўтказган Ислом Тўхтахўжаев эса мазкур ўйин бўйича айрим саволларга жавоб берди.
- «Андижон» Зоминда жуда муҳим ўйинда ғалаба қозонди. Бу борада фикрингиз қандай?
- Кубок доирасида ўзига яраша қизиқарли учрашув бўлди. «Сўғдиёна» жамоаси ҳам яхши ҳаракат қилди. Жамоамиз қийин вазиятда эди. Чунки кетма-кет мағлубиятлар эвазига руҳий томонлама қийин эди. Лекин футболчилар жонини бериб, кўзи ёниб ўйнашди. Анчадан бери кўзи ёниб ўйнамаётгандик. Худога шукр, футболчиларимизга ўзига бўлган ишонч қайтди. Ўйин ҳам жуда қизиқарли бўлди, мухлисларга ёқадиган ўтди.
- Биринчи гол автогол туфайли ҳисоб очилди. Ўша вазиятда сиз жарима майдони ичида фаол ҳаракат қилдингиз ва гол урилишига ҳисса қўшдингиз. Ўша вазиятга қандай фикр билдирасиз?
- Биринчи навбатда Ҳумоюнмирзо Иминовнинг узатмасини эътироф этиш керак. Рақиб ўйинчиси мени ушлайман деб тўпга қарамай қолди. Натижада тўп унга тегиб дарвозага кириб кетди. Бунақа ҳолат футболда бўлиб туради. Омадимиз кулиб боқди. Иминовни пасини мақтаса бўлади.
- 0:2 дан кейин ўйин охиридаги ҳарорат янада «қайнади». Мезбонлар битта жавоб тўпини киритишгач, мухлисларда худдики Бухородаги сценарий такрорланишидан хавотирга тушдилар. Учрашув охирларида нималарни ўйладингиз?
- Бу футбол. Рақиб жамоа ютқазаётганда охирги кучини олдинга ташлади. Жарима майдони ичида йўқ жойдан гол ўтказиб юбордик. Бухорода 2:0 га ютаётиб, охирида бироз бўшашгандик. Бу сафар орқада бешта ҳимоячи бўлиб янада яхшироқ ўйнадик. Охирида курашлар бўлди, омадимиз келди.
- «Андижон» ярим финалда «Локомотив» билан ўйнайдиган бўлди. Бу сиз учун ҳам ўзгача аҳамиятга эга бўлади. Чунки илгари «Локомотив»да ҳам фаолият олиб боргансиз. Ярим финалда собиқ клубингиз дуч келишини кутганмидингиз?
- «Нефтчи» ҳам, «Локомотив» ҳам собиқ жамоаларим. «Локомотив»да ҳам дўстларим кўп. Буни кутгандим десам бўлади. Барибир у ерда чемпионлик характерига эга футболчилар кўп. Футболда характер кўп нарсани ҳал қилади. Уларга қарши учрашув қийин ва қизиқарли бўлади. Унгача бизда ҳам жароҳатдаги ўйинчилар таркибга қайтади ва тўлиқ таркибда бўламиз. Жуда қизиқарли ўйин бўлади.
Ислом Тўхтахўжаев: «Футболда характер кўп нарсани ҳал қилади»
Эксклюзив
21 октябр, 05:30
Тўхтахўжаев эса мазкур ўйин бўйича айрим саволларга жавоб берди.
Фото: Андижон ПФК
20.10.2026
FT
Ўзбекистон Кубоги
Сўғдиёна
1
:
2
Андижон