«ПСЖ» Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 3-турида ўз майдонида «Барселона»ни 4:2 ҳисобида мағлуб этди. Луис Энрике шогирдлари ушбу натижа орқали каталонияликларга мавсумдаги илк мағлубиятни тақдим этди.
Париж клуби Чемпионлар лигасида асосий вақт доирасида кетма-кет мағлубиятга учрамаётган ўйинлар сони бўйича ўз рекордини такрорлади. «ПСЖ»нинг мағлубиятсиз серияси 13 та баҳсни ташкил этмоқда. Француз жамоаси аввал бундай натижага 2012/13 йилги мавсумда эришган.
Маълумот учун, «ПСЖ» Чемпионлар лигасидаги навбатдаги баҳсини 3 ноябр куни ўтказади. Парижликларнинг рақиби Испаниянинг «Вилярреал» клуби бўлади.
Эслатиб ўтамиз, «ПСЖ» «Барселона»га қарши баҳсда 81-дақиқада Витиня, 86-дақиқада эса Фабиан Руиснинг голлари эвазига якуний ҳисобни ўрнатган.