«Барселона» яримҳимоячиси Дани Олмо «Реал»га қарши «Эл Класико» баҳсини ўтказиб юбориши мумкин. Маrcа нашри хабарига кўра, футболчининг 25 октябр куни бўлиб ўтадиган беллашувда майдонга тушиш эҳтимоли жуда паст.
Олмо Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 3-турида «ПСЖ»га қарши ўйинда жароҳат олди. У баҳснинг 27-дақиқасида алмаштирилди ва унинг ўрнига Фермин Лопес майдонга тушди. Учрашувда каталонияликлар 2:4 ҳисобида мағлуб бўлди.
Ҳозирча испаниялик футболчининг жароҳати хусусияти ва оғирлик даражаси аниқланмаган. Бироқ «Барселона» бош мураббийи Ҳанс-Дитер Флик футболчининг соғлиғини хавф остига қўймаслик учун таваккал қилмоқчи эмас.
Маълумот учун, «Барселона» ва «Реал» ўртасидаги Испания чемпионатининг 10-тур баҳси «Камп Ноу» стадионида ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, «Эл Класико» 25 октябр, якшанба куни тунда бўлиб ўтади.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади