Амалдаги чемпион – «Нефтчи» клуби Ўзбекистон Кубогини чоракфиналда тарк этди. Ўз майдонида минглаб мухлислари қаршисида «Локомотив»га қарши ўтказилган баҳсда 2:4 ҳисобида имкониятни бой берди.
Учрашувдан сўнг фарғоналиклар устози Ислом Исмоилов матбуот анжуманида қуйидагиларни гапирди.
- Биринчи навбатда стадионга келган мухлисларимиздан узр сўраймиз. Албатта, бу аламли мағлубият. Йил бошида жамоа олдига ўзи қатнашадиган барча турнирларда ғолиб чиқиш вазифаси қўйилганди. Афсуски, Кубокни тарк этдик. Бу ўйин ҳақида ҳозир нимадир дейиш ҳам нотўғри. Албатта, жамоа ютқазса мураббий айбдор бўлади. Барча айбни ўз бўйнимга оламан. Таҳлил қилиб, ўрганиб чиқамиз ва курашишда давом этамиз.
- Олдинда «Пахтакор»га қарши жиддий ўйин кутиб турибди. Бугунги учрашувдан кейин футболчиларни қандай руҳлантириб, тайёрлай оласизлар?
- Ҳозир футболчилар билан гаплашдик, раҳбарият ҳам гаплашишди ва қўллаб-қувватладилар. Албатта, бу нарсаларни футболчилар ҳам тушуниши, қадрлашлари керак. Чунки ҳар бир учрашувни қадри баланд. Ҳеч қайси ўйинни осонликча қўлга киритмаймиз. Ғалаба учун курашишимиз керак, майдонда боримизни беришимиз лозим. Ҳеч қайси учрашувни курашмасдан ютишни иложиси йўқ. Ғалаба қозониш учун майдонда жанг керак. Ҳар бир қарич жой учун курашиш лозим. Фақат маҳорат ёки хоҳишни ўзи камлик қилади. Иккинчи даврада жуда кўп голлар ўтказиб юборяпмиз. Бу оғриқли нуқтамизга айланиб қолди. Бунинг сабабини қидиряпмиз, ўрганяпмиз, изланяпмиз. Лекин нима бўлган тақдирда ҳам охиригача курашишимиз лозим.
«Пахтакор»га қарши ўйин ҳам осон ўтмайди. Боз устига икки кундан кейин бу клубга қарши ўйнаймиз. Биринчи навбатда барчага ўзига бўлган ишончни қайтариш ва чемпионатдаги асосий рақобатчимизни Тошкентда мағлубиятга учратишимиз шарт. Буни барча ўйинчилар билиши керак. Бу ўйинга бор кучимиз билан тайёргарлик кўрамиз. Керак бўлса, 100 баробар, керак бўлса 1000 баробар ичимиздаги кучимизни майдонга чиқаришга ҳаракат қиламиз. Шунга мажбурмиз ҳам. Бундан кейинги мағлубиятларда ҳеч нарса жамоамизни оқламайди. Хатолардан тўғри хулоса чиқаришимиз керак. Керагидан ошиқ мағлубиятга учрадик. Бундан кейин мағлубиятга учрашга ҳаққимиз йўқ. Мухлислар ҳам кечиришмайди, ҳеч ким кечирмайди.
- Биринчи бўлимда «Нефтчи»ни бунчалик кўп хато қилганини, голлар ўтказганини ва бўш ҳудудлар қолдирганини эслай олмайман. Буни қандай изоҳлайсиз?
- Қанақадир ҳолат билан боғлиқ дейиш нотўғри бўлади. Балки мураббий сифатида мени ҳам хатоим бўлгандир, таркиб танлашда ёки ўйинга кўрсатма беришда. Нима бўлганда ҳам бундай осон голлар ўтказиб юбормаслигимиз керак эди. Биринчи даврада энг зўр ҳимоя бизники бўлган. Энг кам гол ўтказиб юборганмиз. Бироқ иккинчи даврада, битта ўйинда биринчи даврадагидан-да кўпроқ голлар ўтказиб юборяпмиз. Ҳар бир жамоа жуда осон голларни уриб кетишяпти. Буни тактика билан боғлаш ҳам нотўғри-да. Чунки ўша жамоа, ўша футболчилар майдонда ҳаракат қилишяпти. Балки бизга шиддат, шижоат, курашишлик етишмай қолаётгандир. Ўзимизга эрта ишониб юборгандирмиз. Бу ўйин биз учун қаттиқ дарс бўлиши керак. Агар бундан ҳам хулоса чиқармайдиган бўлсак, унда бу бизнинг хатоимиз бўлади. Бу кейинчалик афсусланишга олиб келади. Бўлар иш бўлди. Хатоларни таҳлил қилиб, бошида тезкор учта голларни ўтказиб юборганимиз сабабларини ўрганиб чиқамиз», - дея Исмоиловнинг сўзларини келтиради Tribuna.uz журналисти.
Ислом Исмоилов: «Барча айбни бўйнимга оламан. Тошкентда «Пахтакор»ни ютишимиз шарт»
Эксклюзив
20 октябр, 17:25
Исмоилов матбуот анжуманида қуйидагиларни гапирди.
Фото: Нефтчи ПФК
20.10.2026
FT
Ўзбекистон Кубоги
Нефтчи
2
:
4
Локомотив Ташкент