Live
2
Ўзбек

Туркия миллий жамоасининг янги бош мураббийи эълон қилинди

Футбол
20 октябр, 13:02
    2
53 ёшли Серген Ялчин миллий жамоа бошқарувини қабул қилиб олди.
Туркия миллий жамоасининг янги бош мураббийи эълон қилинди
Фото: Gettyimages

Ушбу янгилик Туркия футбол федерацияси расмий сайтида эълон қилинди.

Маълум бўлишича, Ялчин тўрт йиллик битим имзолайди. Мутахассис аввалроқ УЕФА Миллатлар Лигасидаги тўрт мағлубиятдан сўнг жамоани тарк этган Винченцо Монтелланинг ўрнини эгаллади.

Ялчин «Бешиктош» клубини тарк этганидан буён, яъни 2026 йил май ойидан бери ишсиз эди. Мураббий фаолияти давомида «Анталяспор», «Малатяспор», «Аланяспор», «Коняспор» ва Туркиянинг бошқа жамоаларида ишлаган.

Маълумот учун, Туркиянинг навбатдаги ўйинлари ноябр ойига режалаштирилган. Ялчин шогирдлари Миллатлар лигаси доирасида Белгия ҳамда Франция миллий жамоалари билан баҳс олиб боради.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Туркия Туркия
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

2 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар