Live
3
Ўзбек

Бастони: «Интер» ҳар доим ўзига содиқ қолади»

Футбол
20 октябр, 13:23
Миланликлар ҳимоячиси «Шахтёр»га қарши ўйин олдидан фикрлари билан ўртоқлашди.
Бастони: «Интер» ҳар доим ўзига содиқ қолади»
Фото: Gettyimages
21.10.2026, 15:00 Чемпионлар лигаси Интер М Интер М - : - Shakhtar Donetsk Shakhtar Donetsk

Миланнинг «Интер» клуби ҳимоячиси Алессандро Бастони УЕФА Чемпионлар лигаси умумий босқич 3-тури доирасида «Шахтёр»га қарши ўйин олдидан фикрлари билан ўртоқлашди. Беллашув эртага, 21 октябр куни бўлиб ўтиши режалаштирилган.

«Биз ҳар доим аниқ бир ёндашувга амал қиламиз ва ўйин услубимиз ўзгармайди. Айниқса, рақиблар даражаси юқори бўлган Чемпионлар лигасида камроқ хатога йўл қўйсак, керакли натижага эриша оламиз. Биз қандай жамоага қарши майдонга тушишимиз кераклигини биламиз: уларнинг таркибида бразилияликлар кўп. Аммо «Интер» ҳар доим ўзига содиқ қолади», - деди Алессандро Бастони.

«Интер» Чемпионлар Лигаси янги мавсумини дастлаб Мадриднинг «Реал» жамоасига қарши 1:2 ҳисобида, кейин эса «Брюгге»га 3:4 ҳисобида мағлубият билан бошлади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Интер М Интер М
  • Shakhtar Donetsk Shakhtar Donetsk
  • Чемпионлар лигаси Чемпионлар лигаси
Бугунги янгиликлар