Live
3
Ўзбек

«Ал Иттиҳод» «Реал» яримҳимоячиси учун 25 млн евролик расмий таклиф юборди— Конур

Футбол
20 октябр, 11:45
    4
Саудияликлар Браҳим Диасни ўз сафига қўшиб олмоқчи.
«Ал Иттиҳод» «Реал» яримҳимоячиси учун 25 млн евролик расмий таклиф юборди— Конур
Фото: Gettyimages

«Ал-Иттиҳод» «Реал»га марокашлик вингер Браҳим Диас трансфери бўйича расмий таклиф юборди. Саудия Арабистони клуби футболчи учун 25 миллион евро таклиф қилган. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифаси орқали хабар берди.

Манба маълумотларига кўра, саудияликлар Диаснинг Мадридда етарлича ўйин вақтига эга бўлмаётгани туфайли бу битимни ҳақиқатга яқин, деб ҳисоблашмоқда.

Маълум қилинишича, футболчининг ўзи ҳозирча «Реал»да қолишни ва таркибдаги ўрни учун курашишни афзал кўрмоқда. Энди мадридликлар бу таклифни кўриб чиқишлари зарур.

Эслатиб ўтамиз, Диаснинг Мадрид клуби билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.

Маълумот учун, ушбу мавсумда Диас барча мусобақаларни инобатга олганда «Реал» сафида майдонда бор-йўғи 198 дақиқа ўтказди. Унинг ҳисобида бешта учрашувда битта голли узатма бор.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Аль-Иттихад Аль-Иттихад
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

4 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар