«Барселона» президенти Жоан Лапорта «Реал»ни Ла Лигадаги ҳакамлик билан боғлиқ баҳслар орқали ўз муаммоларидан эътиборни чалғитишга уринаётганликда айблади.
— Мадриднинг «Реал» клуби билан муносабатларингиз жуда мураккаб…
— Энди бундай муносабатлар йўқ. Ҳатто ҳозир қарама-қаршилик ҳолатидамиз десам ҳам бўлади. Улар эътиборни бошқа томонга буришга ҳаракат қилмоқда.
— Негрейра иши ҳақида гапиряпсизми?
— Улар эътиборни чалғитмоқчи, аммо бунинг уддасидан чиқа олмаяпти. «Реал» институционал даражада ҳам, майдонда ҳам ишончни йўқотди.
Улар энди раҳбарлик тузилмаларида вакилликка эга эмас. Менимча, улар нотўғри йўлни танлашди ва бунинг оқибатларини бошдан кечиришмоқда.
Клуб кўплаб қиммат футболчиларни сотиб олиш учун катта маблағ сарфлади, аммо бу футболчилар кутилган натижаларни кўрсата олмаяпти», — дея Лапортанинг сўзларини келтиради L’Équipe нашри.
Эслатиб ўтамиз, «Барселона» ва «Реал» 25 октябр куни Ла Лиганинг 10-турида ўзаро баҳс олиб боради. Учрашув 26 октябрга ўтар кечаси Тошкент вақти билан соат 01:00 да бошланади.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади