«Барселона» Чемпионлар лигаси умумий босқичининг учинчи турида сафарда «ПСЖ»га қарши баҳс олиб боради. Мundo Deportivо нашри каталонияликларнинг ушбу беллашув учун тахминий асосий таркибини эълон қилди.
«Барселона»нинг тахминий таркиби: Гарсия, Эспарт, Кубарси, Мартин, Канcелу, Педри, Родриго, Ямал, Фермин Лопес, Гордон, Жезус.
Эътиборлиси, жамоа етакчиларидан бири Рафиня тахминий асосий таркибдан жой олмади. Бразилиялик ҳужумчи баҳсни захира ўриндиғида бошлаши мумкин.
Маълумот учун, «ПСЖ» ва «Барселона» ўртасидаги баҳс 20 октябр куни Парижда бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, беллашув Тошкент вақти билан 20 октябрдан 21 октябрга ўтар кечаси соат 00:00 да бошланади.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади