Live
1
Ўзбек

Педри: «ПСЖ»га ўтганидан кейин биз ҳақиқий Дембелени кўрдик»

Футбол
20 октябр, 02:20
    10
Испаниялик футболчи собиқ жамоадошига «Барса»да нима етишмаганини айтди.
Педри: «ПСЖ»га ўтганидан кейин биз ҳақиқий Дембелени кўрдик»
Фото: Getty Images
20.10.2026, 15:00 Чемпионлар лигаси ПСЖ ПСЖ - : - Барселона Барселона

«Барселона» яримҳимоячиси Педри Чемпионлар Лигаси доирасида «ПСЖ»га қарши бўлиб ўтадиган учрашув олдидан Усмон Дембеленинг ўйини ҳақида фикр билдирди.

«Усмон мени доим ҳайратда қолдирган. У машғулотларда оддий футболчи қила олмайдиган ишларни бажарарди. Мен унга ҳар доим ўзига хос эканини ва ажойиб иқтидорга эга бўлганини айтардим.

«ПСЖ»га ўтганидан кейин у ўз салоҳиятини тўлиқ намоён қилди ва биз ҳақиқий Дембелени кўрдик. «Барселона»да ҳам у ўз маҳоратини кўрсатарди, аммо бу фақат айрим ўйин эпизодларида кузатиларди. Унга барқарорлик етишмасди. Ўйинидаги изчилликни топгач, «Олтин тўп»ни қўлга кирита олди.

Мен учун у нафақат жаҳон даражасидаги футболчи, балки ажойиб дўст ҳамдир. У билан бирга ўйнаш мен учун завқли эди», — дея Педрининг сўзларини келтиради Barca Universal нашри.

Қайд этиш лозим, Усмон 2017–2023 йилларда «Барселона» шарафини ҳимоя қилган. Шундан сўнг у «ПСЖ» сафига кўчиб ўтган.

Эслатиб ўтамиз, парижликлар ва каталонияликлар ўртасидаги баҳс 20 октябрдан 21 октябрга ўтар кечаси Тошкент вақти билан соат 00:00 да старт олади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • ПСЖ ПСЖ
  • Барселона Барселона
  • Чемпионлар лигаси Чемпионлар лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

10 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар