Аичи-Нагоя–2026 Пара Осиё ўйинларида Ўзбекистон вакиллари пара енгил атлетика баҳсларида учта кумуш ва учта бронза медалга сазовор бўлди.
Аёллар ўртасида Т11 синфида 200 метрга югуришда гид-югурувчи Сардор Бахтиёров билан қатнашган Асила Мирзаёрова 25,86 сония натижа билан кумуш медал олди. F12 синфида найза улоқтирган Ёқутхон Ҳолбекова 32,43 метр натижа билан иккинчи бўлди. F57 синфида диск улоқтиришда Ёрқинбек Одилов 45,10 метр натижа қайд этиб, кумуш медални қўлга киритди.
Бронза медаллар эса аёллар ўртасида F44/F64 синфларида диск улоқтирган Ангелина Колесниковага (30,10 метр), эркаклар ўртасида F12 синфида ядро улоқтирган Диёрбек Умаровга (12,54 метр) ва T37 синфида узунликка сакраган Содиқжон Мамадиевга (5,69 метр) насиб этди.
Аввалроқ Боймурод Явкочев олтин, Азимбек Абдуллаев эса кумуш медалга эга чиққани маълум қилинганди.