Эберечи Эзе «Арсенал»даги ҳозирги ҳолатидан норози. ТEAMtalk хабарига кўра, лондонликлар бош мураббийи Микел Артета футболчини «ўнинчи рақам» позициясида ўйнатишга ишонч билдирмаяпти. Шунингдек, мутахассис унинг ҳужумнинг чап қанотидаги ўйинига ҳам тўлиқ амин эмас.
28 ёшли инглиз яримҳимоячиси захира футболчиси мақомида қолаётганидан ранжиган. У ўтган йилнинг ёзида «Арсенал» сафига қўшилган.
Маълумот учун, Эзенинг клуб билан амалдаги шартномаси 2029 йил июн ойи охиригача мўлжалланган. Тransfermarkt портали унинг бозор қийматини 60 миллион еврога баҳоламоқда.
Эслатиб ўтамиз, Эзе ушбу мавсум Англия Премер-лигасида бешта баҳсда майдонга тушган.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади