«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ бош мураббийи, ҳозирда «Твенте» клуби техник директори бўлиб фаолият олиб бораётган Эрик тен Ҳаг инглиз клуби раҳбариятининг 2024 йил ёзида яримҳимоячи Скотт Мактоминейни «Наполи»га сотиш қароридан ҳафсаласи пир бўлганини тан олди.
«Бундан ҳафсалам пир бўлганди. Биз Ибицада клуб раҳбарияти билан ҳамма нарсани гаплашиб, келишиб олдик. Мен ўшанда: «Ҳар қандай ҳолатда ҳам Мактоминейни сотишга рози бўлмаймиз», деган эдим. Биз трансфер ойнасида биргаликда ҳаракат қилмоқчи эдик. Мен далил келтирдим: бизда самарадор футболчилар етишмайди. Скотт гол уриб, жамоадаги муҳитни яхшиламоқда. У «Юнайтед» футболчиси. Улар бу мавзуни кўтарганларида, мен рад жавобини бердим. Охир-оқибат уни сотиб юборишди. Албатта, бу мени ҳафсаламни пир қилди», - дея Тен Ҳагнинг сўзларидан иқтибос келтиради The Athletic.