Live
3
Ўзбек

«МЮ» Пэрротт учун даъвогарга айланди

Футбол
19 октябр, 18:22
Трой ўтган ёзда АЗ Алкмаар клубидан севиляликлар сафига ўтган эди.
«МЮ» Пэрротт учун даъвогарга айланди
Фото: Getty Images

«Манчестер Юнайтед» жамоаси ёзги трансфер ойнасида ҳужум чизиғини кучайтиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Fichajes нашри хабар берди.

Манбага кўра, инглиз клуби «Бетис» форварди Трой Пэрроттни кўзламоқда.

Ўз навбатида «Бетис» раҳбарияти Пэрроттни камида 80 миллион евро эвазига қўйиб юборишга тайёр. Бу қиймат ирландиялик 24 ёшли футболчининг шартномасида тўлов миқдори сифатида кўрсатилган.

Маълумот учун, Трой ўтган ёзда АЗ Алкмаар клубидан севиляликлар сафига ўтган эди.

Бу мавсумда Пэрротт Ла Лига доирасида 6 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 1 та ассистни қайд этган. Футболчи фаолияти давомида «Миллиуол», «Ипсвич», «Престон» ва «МК Донс» жамоаларида ўйнаган.

Аввалроқ «МЮ» Фернандеш билан шартномани узайтирмоқчи эканлиги хабар қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед
  • Бетис Бетис
Бугунги янгиликлар