Бугун
26
Ўзбек

Куртуа «Реал» билан шартномасини 2028 йилга қадар узайтиради

Футбол
19 октябр, 16:25
Тибо 2018 йилдан бери мадридликлар сафида ҳаракат қилиб келади.
Куртуа «Реал» билан шартномасини 2028 йилга қадар узайтиради
Фото: Getty Images

Мадриднинг «Реал» клуби дарвозабон Тибо Куртуа билан яқин орада расман шартнома имзолайди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Манбага кўра, «қироллик» клуби раҳбарияти ва белгиялик 34 ёшли кипернинг вакиллари аллақачон тўлиқ оғзаки келишувга эришишган.

Ҳозирда мадридликларнинг юристлари ва Куртуанинг тарафи шартномага имзо қўйиш учун сўнгги ҳужжатлар билан алмашишмоқда. Янги меҳнат шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Эслатиб ўтамиз, Куртуа 2018 йилнинг август ойида «Челси»дан кўчиб ўтганидан бери мадридликлар сафида ҳаракат қилиб келади. У «Реал» таркибида Чемпионлар Лигаси, УЕФА Суперкубогини қўлга киритган ва бир неча бор Испания чемпиони бўлган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
Бугунги янгиликлар