«Ливерпул» клуби «Барселона» яримҳимоячиси Фермин Лопесни ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда El Nacional нашри хабар берди.
Манбага кўра, мерсисайдликлар бош мураббийи Андони Ираола испаниялик футболчини жамоасида кўришни истамоқда.
Мутахассис Лопесни «қизиллар»ни тарк этиши мумкин бўлган Флориан Виртцга муносиб ўринбосар сифатида кўрмоқда.
Қайд этилишича, инглиз клуби Лопеснинг трансфери учун 140 миллион евро сарфлашга тайёр.
Германиялик яримҳимоячининг келажаги ҳозирча ноаниқ. Унинг хизматларига «Бавария», «Боруссия Д», «Челси», «Нюкасл» ва Саудия Арабистонининг «Ал Ҳилол» жамоалари қизиқиш билдирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Фермин «Барселона» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Унинг каталонияликлар билан амалдаги шартномаси 2031 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.