Испания чемпионатининг 9-туридан ўрин олган сўнгги беллашув бўлиб ўтди. Унда «Хетафе» ўз майдонида «Райо Валекано» билан куч синашиб, 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди.
Дастлаб меҳмонлар Алваро Гарсиянинг голидан сўнг олдинга чиқиб олишди. 27-дақиқада мезбонлар футболчиси Жене майдондан четлатилди. Натижада улар 10 киши бўлиб қолишди. 56-дақиқада Сатриано мувозанатни тиклади.
Бу натижадан сўнг «Хетафе» 9 очко билан 14-ўринда. 9 очкоси бор «Райо» эса 12-поғонада.
Ла Лига. 9-тур
Хетафе – Райо Валекано 1:1
Голлар: Сатриано 56 – Алваро Гарсия 11
Хетафе – Сория, Жене, Карвахал (Боселли, 80), Ив Жан, Можика, Фемения (Серрано, 51), Мартин (Андрес Гарсия, 46), Гудел, Сатриано, Терратс (Абкар, 32), Унал (Майорал, 87)
Райо Валекано – Аудеро, Балю (Валентин, 59), Лежён, Содиқ, Педроса, Паласон (Педро Диас, 59), Пате, Камелло, Алваро Гарсия (Перес, 80), Унаи Лопес (Алемао, 80), Де Фрутос (Цитаишвили, 65).
Четлатиш: Жене 27.