Live
2
Ўзбек

Симеоне: «Штутгарт» — рақибга бўш ҳудуд қолдирмасликка ҳаракат қилади»

Футбол
19 октябр, 18:05
Мадридликлар устози жамоасининг бўлажак рақиби ҳақида фикр билдирди.
Симеоне: «Штутгарт» — рақибга бўш ҳудуд қолдирмасликка ҳаракат қилади»
Фото: Getty Images
20.10.2026, 15:00 Чемпионлар лигаси Штутгарт Штутгарт - : - Атлетико Мадрид Атлетико Мадрид

«Атлетико» бош мураббийи Диего Симеоне Чемпионлар лигасида «Штутгарт»га қарши баҳс олдидан фикр билдирди.

«Бизни жисмоний жиҳатдан кучли жамоага қарши оғир учрашув кутмоқда. Улар рақиб майдонида юқори прессинг қўллашни яхши билишади ва деярли ҳар доим футболчиларни индивидуал тарзда назорат қилишади.

Улар зарурат туғилганда чуқур ҳимояланиб, рақибга бўш ҳудуд қолдирмасликка ҳаракат қилишади. Қисқаси, қаршимизда Чемпионлар лигасини жуда яхши бошлаган жамоа кутмоқда», — дея Симеоненинг сўзларидан келтиради УЕФА матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, «Штутгарт» Чемпионлар лигасининг дастлабки икки турида 6 очко жамғариб, турнир жадвалида тўртинчи ўринни эгаллаб турибди. «Атлетико» эса 3 очко билан 15-поғонадан жой олган. Бу баҳс 20 октябр куни Тошкент вақти билан соат 23:59да бошланади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Штутгарт Штутгарт
  • Атлетико Мадрид Атлетико Мадрид
  • Чемпионлар лигаси Чемпионлар лигаси
Бугунги янгиликлар