Англия Премер-лигаси 7-турида «Тоттенҳэм» ва «Ковентри» ўзаро беллашди. Унда Роберто Де Зерби бошқарувидаги «тақачилар» 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Дастлаб 14-дақиқада Жеймс Мэддисон ҳисобни очди. 49-дақиқада Рудони мувозанатни тиклади. 58-дақиқада Омар Мармуш илк голига муаллифлик қилди. 90+6-дақиқада Дэвис якуний нуқтани қўйди.
Бу ғалабадан сўнг Де Зерби жамоаси очколари сонини 6 тага етказиб, 16-ўринга кўтарилди. «Ковентри» эса 6 очко тўплаб, 17-ўринга тушди..
АПЛ. 7-тур
Тоттенҳэм — Ковентри 3:1
Голлар: Мэддисон 14, Мармуш 58, Дэвис 90+6 – Рудони 49.
Тоттенҳэм — Кински, Адарабиойо (Матеуш Фернандеш, 71), ван Ҳекке, ван де Вен, Грэй, Мэддисон (Бен Дэвис, 69), Робертсон (Галлаҳер, 69), Тонали, Қудус, Соланке, Мармуш.
Ковентри — Рашуорт, Эвейк, Пиннок, Бробби, Дасилва, Томас-Асант, Брэндон, Рудони, Сакамото, Йиренки (Онека, 60), Гримес, Шериф (Авонийи, 60).
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади