«Брайтон» ҳужумчиси Диего Гомес АПЛнинг 7-тури доирасида «Кристал Пэлас»га қарши учрашувда 51 метр масофадан гол урди. Бу 2017 йилдан бери АПЛда энг узоқ масофадан киритилган гол бўлди.
Бунгача 2017 йил ноябр ойида Уэйн Руни «Эвертон» сафида «Вест Ҳэм» дарвозасига 58 метр масофадан тўп киритган эди. Гомеснинг голи «Брайтон»нинг ушбу учрашувдаги иккинчи голи бўлди. У 7-дақиқада киритилди.
Умуман олганда, «Брайтон» «бургутлар» дарвозасига жавобсиз бешта гол уриб, 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Шу тариқа, бу жамоанинг ушбу мавсумдаги йирик ҳисобли иккинчи ғалабаси бўлди.
Маълумот ўрнида, «Брайтон» АПЛнинг кейинги турида «Ливерпул»га қарши майдонга тушади. Айни пайтда Фабиан Ҳюрцелер шогирдлари турнир жадвалида 16 очко билан учинчи ўринни эгаллаб турибди.