Япониянинг Аичи-Нагоя шаҳрида Пара Осиё ўйинлари давом этмоқда. Дастлабки кун баҳслариёқ Ўзбекистон делегацияси учун медалларга бой ўтмоқда.
Пара дзюдо беллашувларида аёллар ўртасидаги J1 классининг -60 кг вазн тоифасида Улжон Амриева кумуш медални қўлга киритди. Финал баҳсида хитойлик Ши Йи Жиега қарши татамига чиққан Ўзбекистон вакили делегация ҳисобига навбатдаги медални тақдим этди.
Маълумот учун, Улжон Амриева Ҳангжоу-2022 Пара Осиё ўйинларида бронза медалига сазовор бўлганди.

J2 классида, эркаклар ўртасидаги -70 кг вазн тоифасида Кемран Нуриллаев ҳам мусобақанинг финал босқичига қадар етиб борди. У ҳал қилувчи баҳсда у қозоғистонлик Ибрагим Нурмакҳанули билан куч синашди ва якунда кумуш медални қўлга киритди.
Шунингдек, J1 классининг -52 кг вазн тоифасида Бону Бабаева, -60 кг вазнда Фотима Тоирова, -70 кг вазнда Иброҳим Акбаров бронза медалига сазовор бўлғшди.