Live
1
Ўзбек

Кейн 1967 йилда қайд этилган рекордни янгилади

Футбол
19 октябр, 02:35
Англиялик ҳужумчи Бундеслигадаги дастлабки 100 та учрашувида 102 та гол урди.
Кейн 1967 йилда қайд этилган рекордни янгилади
Фото: Getty Images

«Бавария» ҳужумчиси Ҳарри Кейн Бундеслигадаги 100-учрашувини «Лейпциг»га қарши ўтказди. Ушбу беллашувда англиялик футболчи гол уришга муваффақ бўлди.

Бу гол орқали Кейн Бундеслидадаги дастлабки 100 та ўйинида 102 та гол уришга эришди. Бу натижа мутлақ рекорд ҳисобланади.

Шу тариқа, ҳужумчи 1967 йилдан бери янгиланмай келаётган Фридхелм Коницканинг кўрсаткичидан ўзиб кетди. Собиқ футболчи чемпионатдаги дастлабки 100 та учрашувида 72 та гол урганди.

Эслатиб ўтамиз, Фридхелм Коницка германиялик собиқ футболчи ва мураббий бўлиб, ташқи кўриниши совет маршали Семён Тимошенкога ўхшагани сабабли «Тимо» лақабини олган. У Германия чемпионатида Дортмунднинг «Боруссия» клуби ва «Мюнхен 1860» жамоалари сафида 218 та ўйин ўтказиб, 164 та гол урган.

Маълумот ўрнида, мюнхенликлар чемпионат доирасида «Лейпциг»ни йирик 6:1 ҳисобида мағлуб этди. Айни пайтда Венсан Компани шогирдлари турнир жадвалида 14 очко билан пешқадамлик қилмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Бавария Бавария
Бугунги янгиликлар