Бугун
26
Ўзбек

«Бавария» Бундеслига рекордини янгилади

Футбол
18 октябр, 23:50
    5
Бунгача чемпионат тарихида ҳеч бир клуб мавсум бошидаги дастлабки учта уй ўйинида 18 та гол урмаганди.
«Бавария» Бундеслига рекордини янгилади
Фото: Getty Images

«Лейпциг»ни 6:1 ҳисобида мағлуб этган Мюнхеннинг «Бавария» клуби Германия чемпионатида янги рекорд ўрнатди.

Қайд этиш лозим, бунгача Бундеслига тарихида ҳеч бир жамоа мавсум бошидаги дастлабки учта уй учрашувида 18 та гол урмаганди. «Бавария» бунгача ўз майдонида «Штутгарт»ни 5:1, Берлиннинг «Унион» клубини эса 7:0 ҳисобида мағлуб этганди. «Лейпциг»га қарши баҳсдаги олти гол билан жамоанинг уйдаги дастлабки уч ўйиндаги натижаси 18 та голга етди.

Кейинги турда мюнхенликлар «Фрайбург» билан баҳс олиб боради. Рақиб ўтган турда мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилган бўлса-да, етакчилар учлигидан жой олган. Учрашув 25 октябр куни Тошкент вақти билан соат 21:30 да старт олади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Бавария Бавария
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

5 изоҳ +2 та янги
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар