Live
1
Ўзбек

Пара Осиё ўйинлари. Валижонов ва Мамаражабова кумуш, Исомиддинова бронза медалга сазовор бўлди

Бошқалар
19 октябр, 08:10
Ўзбекистонлик пара таэквондочилар ҳам медаллар жамғаришмоқда.
Пара Осиё ўйинлари. Валижонов ва Мамаражабова кумуш, Исомиддинова бронза медалга сазовор бўлди
Foto: Paralympic uz

Аичи-Нагояда ўтаётган Пара Осиё ўйинларида ўзбекистонлик пара таэквондочилар ҳам медаллар жамғаришмоқда.

Эркаклар ўртасидаги К44 классининг -58 кг вазн тоифасида финал баҳсида Фаёзбек Валижонов Хитой Тайпейи вакили билан кечган беллашувда 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди ва мусобақанинг кумуш медалига эга чиқди.

Аёллар ўртасида -52 кг вазн тоифасида иштирок этган Умида Мамаражабова ҳам кумуш медални қўлга киритди. У финалда мўғулистонлик рақибасига қарши баҳс олиб бориб, 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

Umida Mamarajabova
Foto: Paralympic uz

-47 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Қизлархон Исомиддинова эса бронза медали билан кифояланди. У 3-ўрин учун япониялик рақибига қарши баҳс олиб борди ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Qizlarxon Isomiddinova
Foto: Paralympic uz
Бугунги янгиликлар