Япониянинг Аичи-Нагоя шаҳрида Пара Осиё ўйинлари старт олди.
Пара велотрек бўйича эркаклар ўртасида 3 км масофага якка таъқиб пойгаси финалида ўзбекистонлик Бобур Тоштемиров кореялик рақибини мағлуб этиб, 3:41.263 натижа билан олтин медални қўлга киритди ҳамда Пара Осиё ўйинлари рекордини ўрнатди.
Бу Ўзбекистон тарихида Пара Осиё ўйинларининг пара велоспорт баҳсларида қўлга киритилган илк олтин медал бўлди. Шунингдек, Тоштемиров делегацияга ушбу ўйинлардаги биринчи медални тақдим этди.
Бобур Тоштемиров — Пара Осиё ўйинлари чемпиони ва рекордчиси
Бошқалар
19 октябр, 05:25
7
Ўзбекистон турнирни олтин медал билан бошлади.
Foto: Paralympic uz
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади