«Арсенал» сўнгги икки мавсум давомида бир тўп фарқи билан 18 та ғалабага эришди. Статистик маълумотларга ихтисослашган Squawka Football портали хабар беришича, бу Европанинг кучли бешта чемпионатида иштирок этаётган барча жамоалар орасида энг яхши кўрсаткич ҳисобланади.
Англия чемпионатининг 7-туридан ўрин олган сўнгги баҳсда Микел Артета шогирдлари «Ноттингҳэм Форест»ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Ўйиннинг 70-дақиқасига қадар «Арсенал» футболчилари рақиб дарвозаси томон бирорта ҳам аниқ зарба бера олишмади. Беллашув якунида уларнинг аниқ зарбалари сони атиги биттани ташкил этди. «Ўрмончилар» ҳам ҳужумда самара кўрсата олишмади — улар рақиб дарвозаси томон бор-йўғи икки марта зарба йўллашди.
Ўтган мавсумда Англия чемпионлигига эришган «Арсенал» ушбу мавсумда чемпионат турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. Лондонликлар пешқадам «Манчестер Сити»дан 3 очко ортда қолмоқда.
«Арсенал» бир гол фарқи билан қозонилган ғалабалар сони бўйича рекорд ўрнатди
Футбол
18 октябр, 17:30
Лондон клуби сўнгги икки мавсумда бу кўрсаткич бўйича топ-5 лигада етакчи бўлиб турибди.
Foto: Arsenal