Мадриднинг «Реал» клуби 2027 йил ёзги трансфер ойнасида юқори савияли яримҳимоячи харид қилишни устувор вазифалардан бири сифатида белгилади. Sport.es хабарига кўра, «қироллик клуби» «Арсенал» вакили Мартин Субименди ва «Наполи» футболчиси Скотт Мактоминейга қизиқиш билдирмоқда.
Манбанинг ёзишича, «Реал» Субименди трансферини амалга ошириш имкониятига эга. Испания миллий жамоаси билан жаҳон чемпионлигини қўлга киритган яримҳимоячи «Арсенал»да етарлича ўйин амалиётига эга бўлмаяпти.
Мактоминей борасидаги вазият ҳам Мадрид клуби фойдасига ўзгариши мумкин. «Наполи» билан шартномани узайтириш бўйича музокаралар боши берк кўчага кириб қолган. 29 ёшли футболчининг амалдаги келишуви 2028 йилнинг ёзигача мўлжалланган.