«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Майкл Кэррик истеъфога чиқарилиши мумкин. Бу ҳақда indykaila X ижтимоий тармоғида хабар берди.
Маълум қилинишича, клуб раҳбарияти Кэррикка муносиб ўринбосар топилганидан кейин уни лавозимидан озод этиши мумкин. «Борнмут» ва «Фулхэм» клублари 45 ёшли мутахассисни келгуси бош мураббийи сифатида кўрмоқда.
Шунингдек, «қизил иблислар» сардори ва яримҳимоячиси Бруну Фернандеш ҳам ёзда жамоани тарк этиши кутилмоқда. 32 ёшли футболчининг шартномаси ёзда якунланади.
Эслатиб ўтамиз, Кэррик 2026 йил январ ойидан буён манчестерликларни бошқариб келмоқда. АПЛнинг олти туридан кейин манчестерликлар 6 очко жамғарган ва турнир жадвалининг 14-ўрнини эгаллаб турибди.
Фернандеш эса 2020 йил январ ойидан буён «Манчестер Юнайтед» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У шу вақт давомида барча мусобақаларда 336 та учрашувда майдонга тушиб, 111 марта гол урган ва 109 та ассист амалга оширган.
Аввалроқ Кэррик бугун ўз вазифасидан озод этилиши мумкинлиги маълум қилинганди.