Live
3
Ўзбек

Кэррик: «Футболчилар менга тўлиқ ишонади»

Футбол
17 октябр, 02:40
«МЮ» бош мураббийи жамоа ичидаги муҳит ҳақида фикр билдирди.
Кэррик: «Футболчилар менга тўлиқ ишонади»
Фото: Getty Images

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Майкл Кэррик жамоа ичидаги муҳит ва футболчиларнинг унга бўлган муносабати ҳақида гапирди.

«Кўпчилик содир бўлаётган воқеалар ҳақида фикр билдирмоқда. Улар орасида собиқ профессионал футболчилар ҳам, ҳеч қачон футболчи бўлмаган инсонлар ҳам бор. Лекин бу улар клубдаги вазиятни ҳақиқатан ҳам тушунишини англатмайди.

Мен сизга ҳақиқатни айтяпман: футболчилар менга тўлиқ ишонади. Бегона инсонларнинг гаплари ҳар доим ҳам ҳақиқатга мос келавермайди.

Биз ҳар куни шу вазиятнинг ичида бўламиз, содир бўлаётган воқеаларни ўзимиздан ўтказамиз ва уларга жиддий муносабат билдирамиз. Баъзан кимдир ортиқча гапириб юбориши ёки фикрини билдириш учун номуносиб вақтни танлаши мумкин. Бироқ бу олдинга ҳаракат қилишимизга, қураётган жамоамиз устида ишлашимизга ва жамоавий руҳни сақлаб қолишимизга халақит бермайди.

Сизга кафолат бераман, ташқаридан бўлаётган гап-сўзлар футболчиларга таъсир қилмаяпти. Жамоанинг ҳолати яхши, йигитлардан мамнунман», — деди Кэррик.

Маълумот ўрнида, АПЛнинг олти туридан кейин «қизил иблислар» турнир жадвалида 6 очко билан 13-ўринда бормоқда. Жамоа кейинги учрашувни 18 октябр куни сафарда «Лидс»га қарши ўтказади.

Аввалроқ Лисандро Мартинес «Атлетико»га қарши баҳсдаги мағлубиятдан кейин жамоанинг аҳволи ҳақида кескин фикрлар билдирганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед
Бугунги янгиликлар