Live
3
Ўзбек

Контенинг «МЮ»ни бошқариш бўйича барча шартлари маълум бўлди

Футбол
17 октябр, 00:15
Италиялик мутахассис мавсум ўртасида ҳам иш бошлашга рози.
Контенинг «МЮ»ни бошқариш бўйича барча шартлари маълум бўлди
Фото: Getty Images

Италиялик мураббий Антонио Конте вакиллари «Манчестер Юнайтед» раҳбарияти билан алоқаларни қайта тиклади. Бу ҳақда TEAMtalk хабар берди.

Маълум қилинишича, Конте «қизил иблислар» сафида зудлик билан иш бошлашга тайёр. У ўтган мавсум якунида «Наполи»ни тарк этганидан буён ишсиз қолмоқда.

Қайд этилишича, мутахассис мавсум ўртасида ҳам иш бошлашга рози. Конте сўнгги интервюсида катта тарихга эга ва аввалги даражасига қайтишни истаган клубни бошқаришга тайёрлигини билдирган эди.

Бироқ италиялик мураббий тайинланган тақдирда, қишки трансфер ойнасида жамоани уч нафар янги футболчи билан кучайтиришни талаб қилади.

Маълумот ўрнида, «қизил иблислар» бу мавсум АПЛнинг 6 та учрашувида атиги 6 очко жамғарди. Жамоа Лига кубогида «Брайтон»га мағлуб бўлиб, мусобақани тарк этди. Шунингдек, Чемпионлар Лигасида «Атлетико»дан мағлубиятга учради.

Эслатиб ўтамиз, Конте 2026 йил ёзида ҳам «Манчестер Юнайтед» бош мураббийлигига қизиқиш билдирганди. Бироқ ўшанда INEOS раҳбарияти Майкл Кэррикка бўлган ишончини сақлаб қолган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед
Бугунги янгиликлар