Бугун
30
Ўзбек

Шахмат. Тарихда илк бор Ўзбекистон вакили жаҳон рейтингида 3-ўринга кўтарилди

Бошқалар
16 октябр, 16:40
Каруананинг АҚШдаги мағлубияти Синдаровни 3-поғонага олиб чиқди. Топ-5дан Ўзбекистоннинг икки гроссмейстери ўрин олган.
Шахмат. Тарихда илк бор Ўзбекистон вакили жаҳон рейтингида 3-ўринга кўтарилди
Foto: UzChess

Тарихда илк бор ўзбекистонлик гроссмейстер классик шахмат бўйича жаҳон рейтингида 3-ўринга кўтарилди.

АҚШ чемпионатида Фабиано Каруана Энди Вудвордга мағлуб бўлгандан сўнг, Жавоҳир Синдаров 2782 рейтинг билан дунёнинг 3-рақамли шахматчисига айланди. Ундан фақат Магнус Карлсен (2823) ва Ҳикару Накамура (2792) олдинда.

Яра бир ўзбекистонлик шахматчи Нодирбек Абдусатторов эса 2780 рейтинг билан 5-поғонада.

Шу тариқа дунёнинг энг кучли беш шахматчисидан икки нафари Ўзбекистон вакили бўлиб турибди.

Янги муҳокама

Telegram’да биринчи бўлиб фикр билдиринг

Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар