Live
5
Ўзбек

ОФК Президенти Ўзбекистонга ташриф буюрди

Футбол
16 октябр, 14:58
Шахй Салмон бошчилигидаги делегация 16-18 октябр кунлари Тошкентда бўлади.
ОФК Президенти Ўзбекистонга ташриф буюрди
Foto: UFA

Осиё Футбол Конфедерацияси (ОФК) президенти Шайх Салмон бин Иброҳим Ал Халифа бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюрди.

ЎФА матбуот хизмати ёзишича, делегация 16–18 октябр кунлари Тошкентда бўлади.

Ташриф доирасида Ўзбекистонда футболни янада оммалаштириш, унинг инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган қатор муҳим лойиҳалар ва объектлар билан танишиш режалаштирилган.

Бугунги янгиликлар