Live
4
Ўзбек

Анвар Ғофуров: «Балки, мен футболга бошқача қарарман»

Футбол
16 октябр, 15:31
«Сурхон» бош мураббийи «Хоразм» билан баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдирди.
Анвар Ғофуров: «Балки, мен футболга бошқача қарарман»
Foto: UzPFL
16.10.2026 FT Ўзбекистон Суперлигаси Сурхон Сурхон 0 : 0 Хоразм Хоразм

«Сурхон» клуби 24-турда «Хоразм»га қарши баҳс олиб борди. Ўйинда ҳисоб очилмади. Термизликлар устози Анвар Ғофуров эса матбуот анжуманида ўз фикрларини билдирди.

«Иккала жамоага ҳам очко керак. Иккала жамоа ҳам очко олишга ҳаракат қилди. Етарли вазиятлар ҳам бўлди. Қайсидир вазиятларда совуққонлик етишмаяпти. Лекин футболчиларни кўрсатган ўйинига эътирозим йўқ, яхши ўйин намойиш қилишди. Ишонаман ва умид қиламанки, бизда натижа бўлади. Чунки ўйинчилар катта меҳнат қилиб, ҳар бир учрашувда кўп куч сарфлашяпти.

Балки мен футболга бошқача қарарман, жамоамизда ўйин суръати бор. Футболда бу нарса бўлиши керак ва бу бизда бор. Фақат айрим жойларда совуққонлик, тажриба етишмаяпти.

Тан олишимиз керак, рақиб ҳам яхши футболчилар ва мураббийлардан иборат. Яхши жамоа. Охирги ўйинлардан илиқ таассурот қолдиряпти, деб ўйлайман. Тажрибали футболчиларга эга.

Уларга ҳам, бизга ҳам келаси учрашувларда омад тилайман. Мухлисларимизга алоҳида раҳмат. Стадионга келиб бизни қўллашмоқда. Ғалаба билан уларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз»,
— дея Ғофуровнинг сўзларини келтиради Tribuna.uz мухбири.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Сурхон Сурхон
  • Хоразм Хоразм
  • Ўзбекистон Суперлигаси Ўзбекистон Суперлигаси
Бугунги янгиликлар