Лондоннинг «Челси» клуби бош мураббийи Хаби Алонсо жамоасининг АПЛ янги мавсумидаги самарадорлиги ҳақида гапирди.
Дастлабки 6 та турда «кўклар» 15 та гол уришга муваффақ бўлди. Ўз навбатида Алонсо шогирдлари ўз дарвозаларидан 13 та тўп олиб чиқишди.
«Умид қиламанки, шу руҳда давом этамиз. Бу бизнинг мақсадимиз. Бу қадар кўп гол ўтказиб юбориш мумкин эмаслиги ҳақида гапиргандик. Агар биз ҳозирги натижадорлигимизни яхшиласак ёки сақлаб қолсак ва камроқ ўтказиб юборсак, аҳволимиз яхшиланади. Аммо ўйиндан-ўйинга ҳаракатланиш зарур. Эртага осон бўлмайди, аммо биз бу беллашувни интиқлик билан кутмоқдамиз», - дея Алонсо сўзларидан иқтибос келтирди BBC.
Эслатиб ўтамиз, «Челси» аввалги турда «Борнмут»га умуман имкон қолдирмади (5:1). Лондонликларнинг Англия Премер-лигасида навбатдаги рақиби «Эвертон» клуби бўлади. Ушбу баҳс 17 октябр, шанба куни бўлиб ўтади.