Live
3
Ўзбек

Жеймс тиззасидан жарроҳлик амалиётини ўтказди

Футбол
16 октябр, 07:32
«Челси»нинг 26 ёшли ҳимоячиси қачон сафга қайтиши номаълумлигича қолмоқда.
Жеймс тиззасидан жарроҳлик амалиётини ўтказди
Фото: Gettyimages
17.10.2026, 07:30 Англия Премер-лигаси Эвертон Эвертон - : - Челси Челси

Лондоннинг «Челси» клуби етакчиларидан бири Рис Жеймс тиззасидаги жароҳат сабаб кичик жарроҳлик амалиётини бошдан ўтказди. Бу ҳақда «аристократлар» матбуот хизмати хабар берди.

26 ёшли футболчи жароҳатдан кейинги тикланиш жараёнини бошлаб юборишга улгурган. Ҳозирча Рис Жеймснинг қачон яшил майдонга қайтиши номаълумлигича қолмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жеймс «Борнмут»га қарши 10 октябр куни бўлиб ўтган баҳс (5:1) арафасидаги машғулотда жароҳат олган эди.

Маълумот учун, Англия премер-лигаси янги мавсумида ҳимоячи тўртта ўйинда майдонга тушиб, битта сариқ карточка ишлаб олди.

Таъкидлаб ўтамиз, олти турда 10 очко жамғарган «Челси» мусобақа жадвалида 6-ўринни эгаллаб турибди. Кейинги турда лондонликлар сафарда «Эвертон» меҳмони бўлади. Беллашув 17 октябр, шанба куни бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан 16:30да старт олади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Эвертон Эвертон
  • Челси Челси
  • Англия Премер-лигаси Англия Премер-лигаси
Янги муҳокама

Telegram’да биринчи бўлиб фикр билдиринг

Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар