«Манчестер Сити» ҳимоячиси Рубен Диаш жамоадоши, ўзбекистонлик Абдуқодир Ҳусанов ҳақида ўз фикрларини билдирди.
«Ҳусанов — жамоанинг бир қисми. У — жуда иқтидорли футболчи, жисмонан ҳам жуда кучли. У — жамоамизга ёрдам бера оладиган ўйинчи», — деди Диаш «ПСЖ» билан ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида.
Маълумот учун, Ҳусанов бу мавсумда барча мусобақаларни ҳисобга олганда, 6 та баҳсда майдонга тушди ва ҳозирча самарали ҳаракатлари (гол ёки голли узатма) билан ажралиб турмади.
14 октябр, чоршанба куни «Манчестер Сити» Чемпионлар лигаси умумий босқичининг иккинчи турида «ПСЖ»ни қабул қилади.
Диаш: «Ҳусанов — жамоамизнинг бир қисми»
Футбол
13 октябр, 09:35
8
«Ман Сити» сардори ўзбекистонлик ҳимоячи ҳақида гапирди.
Foto: Getty Images
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади