«Рома» бош мураббийи Жан Перо Гасперини Мадриднинг «Реал» клубига қарши баҳс олдидан матбуот анжуманида иштирок этди. Мутахассиснинг сўзларини УEФА матбуот хизмати келтирмоқда.
«Биз яхши ҳолатдамиз. Жамоамиз Европанинг энг яхши клублари қаторига киради, аммо бир-биримизни яхшироқ тушуниб олишимиз учун вақт керак. «Реал» 1-турда «Интер»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди ва турнир жадвалидаги ўринлар учун курашда жиддий рақиб ҳисобланади», — деди Гасперини.
Маълумот учун, «Рома» Чемпионлар Лигасидаги иштирокини Туркияда «Фенербаҳче»га қарши баҳс билан бошлаган. Беллашув 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланган.
Эслатиб ўтамиз, «Рома» ва «Реал» ўртасидаги Чемпионлар Лигаси умумий босқичининг иккинчи тур баҳси 14 октябр куни бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади.