«Реал» раҳбарияти Испания чемпионати 12-турининг якуний тақвими эълон қилинганидан кейин норозилик билдирди. Diario AC хабарига кўра, мадридликлар 7 ноябр, шанба куни «Валенсия»га қарши сафарда ўйнаши, Чемпионлар Лигасининг қолган тўрт иштирокчиси эса ўз баҳсларини бир кун кейин ўтказишидан норози.
Бунга сабаб — «Реал» 4 ноябр куни Чемпионлар Лигаси доирасида Грециянинг АEК клубига қарши сафар баҳсида майдонга тушади. Шу боис жамоада навбатдаги ўйинга тайёргарлик кўриш учун фақат бир тўлиқ кун — жума, шунингдек, эҳтимол пайшанба оқшоми қолади.
Маълумот учун, «Реал» Ла Лига турнир жадвалида саккиз турдан кейин 18 очко билан тўртинчи ўринни эгаллаб турибди.
Эслатиб ўтамиз, мадридликлар 18 октябр куни ўз майдонида «Севиля»ни қабул қилади.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади