«Реал» барча мусобақалардаги кетма-кет ғалабалари сонини саккизтага етказди. Журналист Фабрицио Романонинг хабар беришича, Мадрид клуби 2022 йилдан буён илк бор шундай натижа қайд этмоқда.
«Реал» 7 ноябр куни Ла Лиганинг 12-тури доирасида сафарда «Валенсия»ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Ушбу ғалаба жамоанинг сериясини саккизта баҳсга етказди.
Маълумот учун, «Реал» сўнгги бор 2022 йилда кетма-кет саккизта ғалабали серияни қайд этган эди.
Эслатиб ўтамиз, «Реал» «Валенсия» устидан қозонилган ғалабадан кейин ҳам Ла Лига чемпионлиги учун курашни давом эттирмоқда.