«ПСЖ» бош мураббийи Луис Энрике «Труа» устидан қозонилган 1:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг ҳужумчи Ферран Торреснинг ўйинига билдирилаётган танқидларга муносабат билдирди. Мутахассис испаниялик футболчини ҳимоя қилиб, жамоасидаги ҳеч бир футболчи учун хавотирланишга асос йўқлигини таъкидлади.
«Ферран Торресми? «ПСЖ»нинг бирорта футболчиси учун мутлақо хавотирланишга ҳожат йўқ! Мен учун энг муҳими ва асосий талаб — ҳужумчиларимиз хавфли вазиятлар яратишда давом этишидир. Бугун рақиб дарвозабони ҳам, бутун жамоаси ҳам жуда юқори савияда ўйнади.
Бу сўнгги уч йил давомида кузатилаётган ҳолат: шундай турдаги баҳсларни ўтказганимизда, доимо қийинчиликларга дуч келамиз. «Труа» айниқса яхши ҳимояланди ва баҳс якунида дарвозамизга ҳужум қилиш учун имкониятларга эга бўлди. Аммо якунда йирикроқ ҳисобда ғалаба қозонишимиз учун етарлича вазиятлар яратдик», — дея Энрикенинг сўзларини клуб матбуот хизмати келтирмоқда.
Маълумот учун, «ПСЖ» — «Труа» баҳси Франция чемпионатининг 10-тури доирасида 7 ноябр куни бўлиб ўтди. Учрашувдаги ягона голни 39-дақиқада ҳимоячи Иля Забарни киритди.
Эслатиб ўтамиз, парижликлар ушбу ғалаба орқали барча турнирлардаги кетма-кет ғалабалари сонини 11 тага етказди.