«ПСЖ» бош мураббийи Луис Энрике Франция чемпионатининг 9-туридан ўрин олган «Гавр»га қарши учрашувда (5:1) ҳимоячи Ашраф Ҳакими 3 та гол уриб, 2 та ассист амалга оширганига муносабат билдирди.
«Ашраф Ҳакими учун бу унутилмас оқшом бўлди. Ҳимоячининг 3 та гол уриб, 2 та ассист берганини аввал кўрганмисиз?
Ҳа, Хакими — жамоа сардори. Биз унинг кучли жиҳатларини яхши биламиз. Аслида, у кўпроқ ҳужумчига ўхшайди: юқорида ҳаракат қилади, очилишни ва ассистлар беришни билади.
Тўп бизда бўлганида, у соф ҳужумчига айланади. Тўп рақибда бўлса, ҳамма ҳимоячига айланади.
У дунёнинг энг яхши ўнг қанот ҳимоячиси. Лекин мени унинг 3 та гол урганидан кўра, доим энг юқори савияда ўйнаши ва ҳар доим майдонга тушишга тайёрлиги кўпроқ ҳайратга солади. Бу жамоамиз учун жуда муҳим», — дея Энрикенинг сўзларини келтиради L’Équipe нашри.
Маълумот ўрнида, парижликлар Лига 1 турнир жадвалида 20 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Жамоа навбатдаги учрашувини Чемпионлар Лигаси доирасида «Вилярреал»га қарши ўтказади.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади