«Барселона» бош мураббийи Ҳанс-Дитер Флик жамоа ҳимоячиси Алехандро Балденинг асосий таркиб футболчиси сифатида майдонга тушишига нима тўсқинлик қилаётгани ҳақида гапирди.
«Балдега келсак, эҳтимол, ҳозир унга ўз ўйини ва биз қураётган футбол услуби учун зарур бўлган ишонч етишмаётгандир. У ўзига бўлган ишончни қайта тиклаши керак», — дея Фликнинг сўзларини келтиради AS нашри.
Каталонияликлар таркибидаги муаммолар сабабли ҳимоячи яқинлашиб келаётган учрашувда бу мавсум илк бор асосий таркибда майдонга тушиши кутилмоқда. Аввалроқ эса Манчестер Юнайтед» Балде трансферига қишки трансфер ойнасида қайтиши маълум қилинганди.
Маълумот ўрнида, 23 ёшли Балде ушбу мавсумда «Барселона» сафида 3 та учрашувда иштирок этди. У ҳозирча гол ёки ассист қайд этмади.