Live
7
Ўзбек

Бастони битта шарт билан «Барселона»га ўтишга рози бўлади

Футбол
30 октябр, 10:33
    1
«Интер» марказий ҳимоячиси ҳали ҳам каталонияликлар трансферлар рўйхатида бўлиб турибди.
Бастони битта шарт билан «Барселона»га ўтишга рози бўлади
Фото: Gettyimages

Италиянинг «Интер» клуби марказий ҳимоячиси Алессандро Бастони «Барселона» эътиборида бўлишда давом этмоқда . Бу ҳақда Испаниянинг Mundo Deportivo нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, «Барселона» ёзда ҳам Бастонини сотиб олмоқчи бўлган. Футболчининг ўзи Каталонияга кўчиб ўтишга тайёр эди, бироқ «кўк-анорранглилар устози Ҳанс-Дитер Флик ушбу трансферни маъқулламаган. Натижада келишув барбод бўлади. Ўз навбатида бу ҳолат ҳимоячини жуда хафа қилгани таъкидланган.

Энди «Барселона» музокараларга қайтишга тайёр, аммо Бастони Флик билан шахсан гаплашмоқчи, мураббий унга қизиқиш билдираётганини Алессандро шахсан ўзи билишни хоҳлаяпти.

Ушбу мавсумда Бастони барча мусобақаларни инобатга олганда 11 та ўйинда майдонга тушиб, бирорта ҳам гол ура олмади.

Transfermarkt портали 27 ёшли ҳимоячининг актуал трансфер нархини 65 миллион еврога баҳоламоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
  • Интер М Интер М
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

1 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар