Бугун
33
Ўзбек

«Барселона» раҳбарияти Рафинянинг Бразилия сафига чақирилганидан шокда

Футбол
30 октябр, 05:10
Каталония клуби футболчининг яна жароҳат олишидан хавотирда.
«Барселона» раҳбарияти Рафинянинг Бразилия сафига чақирилганидан шокда
Foto: Getty Images

«Барселона» раҳбарияти Карло Анчелотти жамоа ҳужумчиси Рафиня Диасни Бразилия миллий жамоасига чақирганидан қаттиқ ҳайратланган, деб хабар беради The Touchline.

Гап шундаки, бразилиялик вингер ўтган халқаро танаффус вақтида миллий жамоа ихтиёрида бўлганида олган жароҳатидан кейин эндигина ўзининг оптимал формасига қайтаётганди.

«Барселона» раҳбарияти Рафинянинг яна миллий жамоа ихтиёрига боришига тўғри келишидан хавотирда. Сабаби, бразилиялик футболчи яна жароҳатини янгилаб олиши мумкин.

Ноябр ойида Карло Анчелотти шогирдлари иккита назорат ўйинида майдонга тушади. Бразилия 14 ноябр куни Япония, 17 ноябр куни эса Сингапур миллий жамоасига қарши баҳс олиб боради.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
  • Бразилия Бразилия
Бугунги янгиликлар