Live
1
Ўзбек

«Барселона» ҳимоячиси Кунде «Алавес»га қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин

Футбол
29 октябр, 11:00
Франциялик футболчи пайшанба куни жамоа билан умумий гуруҳда машғулот ўтказмади.
«Барселона» ҳимоячиси Кунде «Алавес»га қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин
Foto: Getty Images
31.10.2026, 16:00 Испания Ла Лигаси Барселона Барселона - : - Алавес Алавес

«Барселона» Испания чемпионатининг 11-тури доирасида «Алавес»га қарши уй учрашувига тайёргарлик кўрмоқда. Каталонияликлар ҳимоячиси Жюл Кунде эса пайшанба куни жамоанинг умумий гуруҳида машғулот ўтказмади.

Barca Universal журналист Алекс Пинтанелга таяниб хабар беришича, ҳафта бошида футболчининг майдонга тушиши борасида оптимистик тахминлар билдирилганига қарамай, Кунде «Алавес»га қарши баҳсни ўтказиб юбориши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, «Барселона» ва «Алавес» ўртасидаги беллашув 31 октябр, шанба куни бўлиб ўтади. Тошкент вақти билан баҳс 1 ноябрга ўтар кечаси соат 01:00 да бошланади.

Маълумот учун, «Барселона» Ла Лига турнир жадвалида 10-турдан кейин 27 очко билан биринчи ўринда бормоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
  • Алавес Алавес
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Бугунги янгиликлар