Live
1
Ўзбек

Пулишич «Милан» билан шартномасини 2031 йилгача узайтиради — Скира

Футбол
29 октябр, 10:00
Америкалик ҳужумчи янги келишувга кўра йилига 6 миллион евро маош олиши кутилмоқда.
Пулишич «Милан» билан шартномасини 2031 йилгача узайтиради — Скира
Foto: Getty Images
28.10.2026 FT Италия А серияси Милан Милан 2 : 4 Болонья Болонья

«Милан» ҳужумчиси Кристиан Пулишич клуб билан шартномасини узайтиради. Журналист Николо Скира Х ижтимоий тармоғида хабар беришича, янги келишув 2031 йилгача мўлжалланган бўлиб, футболчининг йиллик маоши 6 миллион еврони ташкил этади.

Скиранинг таъкидлашича, шартнома 29 октябр куни имзоланиши режалаштирилган.

28 ёшли Пулишич 2023 йилдан буён «Милан» сафида тўп тепмоқда. У ушбу мавсумда Италия чемпионатида олтита баҳсда қатнашиб, иккита гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди. Шунингдек, ҳужумчи Европа лигасида ҳам иккита ўйинда майдонга тушган.

Маълумот учун, Пулишич АҚШ миллий жамоаси футболчиси ҳисобланади. У «Милан» ҳужум чизиғидаги муҳим ўйинчилардан бири саналади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Милан Милан
  • Болонья Болонья
  • Италия А серияси Италия А серияси
Бугунги янгиликлар